Алимент тўлайсизми, дада?
Хайринисо оғиргина мактаб сумкасини елкасига осиб олган қизига қараб, чуқур уҳ тортди.
— Кийимларингни ҳам олдингми? — деди унинг мўлтираб туришидан жиғибийрон бўлиб.
— Бугун жисмоний тарбия йўқ, — Маҳлиё ўзини йўқотмасдан эгилганча кеча ялтиратиб артган туфлисини кийиш учун эгилди.
— Мен уй кийимларингни айтаяпман, олиб ол девдим-ку.
— Нега? — ўзини эслолмасликка солди Маҳлиё.
— Дадамга айтгансиз-а? — Маҳлиё негадир бугун мактабда қолиб кетадигандек сўради.
— Айтдим, лекин дадангни биласан-ку, — Хайринисо шундай дея энди дийдиёни бошламоқчи эди, кутаётган автобуслари бекатга келиб тўхтади.
— Биттаю битта қизимни бегона жойга ишониб юбора олмайман, — деганди Хайринисо қизининг қўлидан ўзи томон тортиб.
— Вой, нега бегона жой бўларкан? Борса, ўз аммасининг уйига боради, — онасининг тунд қиёфасидан тасирланмагандек аммаси табассум билан гапирганди.
— Энди, ўз отаси бегоналашиб кетаётганда, сиз… — ҳартугул Хайринисо гапини давом эттирмади.
— Нега унинг қўл-оёғини чирмаб боғлаб қўйибсизлар?
— Оёқ-қўли тўғри ўсиши учун, — у томонга қараб жавоб берди Сабоҳат.
— Олиб кетишга келдингизми? — деди қизалоқ дадасининг юзларига юзини босиб.
— Ҳа… Ойинг айтганди. — Ғайрат шундай дея қизини машинаси томон етаклади.
Онаси кеча аччиқ устида гапираётганди-да. Одатда, бир кун ўтиб совирди, ҳовуридан тушарди. Уҳ тортса ҳам, уф деса ҳам, ноилож кўнарди. Кечаги қарорни ўзгартириш умидида Маҳлиё онасига илтижоли нигоҳларини тикди. Кейин унга алам ва жаҳл билан боқиб турган кўзлар тақибидан қочиб, ерга қараб олди. Ҳеч бўлмаса, айбини тан олгани иш берар.
— Кетгим келмаяпти, — деди йиғлагудек бўлиб.
Хайринисо қизининг илтижосини эшитмаганликка, унинг хафа бўлиб турганини кўрмаганликка олди-да, уй ичига кириб кетди. Қизининг кўйлагини оларкан, кунлар совиб қолгани эсига тушди. Нимча билан пайпоқларни ҳам қўлига олди-ю ўйлаб қолди. «Бувисими, дадасими боласига раҳми келиб иссиқ кийим олиб берар». Шу ўй уни йўлдан урди. Уларни жавонга қайта солди. Ҳовлига чиқаркан жуссалари кичкинагина қизига ичи куйди. Ортига қайтиб, иссиқ кийимларни ҳам сумкага солди.
— Келиб олиб кетишмаса, нима қилай? Ўзим уйга келаверайми? — Маҳлиё умид билан онасидан сўради.
Унинг дадасиникига ҳеч боргиси йўқ. Ёзнинг бошида онаси туғилиб атак-чечак қилган уйининг дарвозаси олдига ташлаб келганди. Бувиси обдон савол бериб роса қийнаган ўзиям: «Онанг нима қилаяпти?» «Уйимизгача келибди-ю, уйга киришни эп билмабди-да ўзига?» «Тоғанг қаттиқ гапирмайдими?» «Келинойинг онанг билан уришмаяптими?» «Бувинг роса мени ёмонласа керак-а?» Маҳлиё ҳамма саволларга йўқ дея жавоб бера-бера чарчаганди. Шарофат бувиси унинг йўқ-йўқларидан асабийлашганди. Лабини бир томонга буриб (шунда Маҳлиё кулиб юборишига бир баҳя қолган), «Онанг гапирма деб роса уқтирибди-да», деганди.
— Ўқитувчингга айт, менга қўнғироқ қилади, кейин ўзим олиб бориб келаман, — тез-тез қадам ташлаётган онаси бундай бўлишини ич-ичидан истамай сўзлади.
Дераза олдидаги ўриндиққа ўрнашиб олган қизалоқ сумкаларини олдига қўйиб, ёшига ярашмаган тарзда чуқур ўйга чўмди.
У дадаси ҳақида нималарни билади?
Маҳлиё қуйиб қўйгандек отасига ўхшайди. Аммаси «Худди укамнинг болалиги», дея эркалаб, лўппи юзларидан чўлп-чўлп ўпарди. Ўтган ой кўчада кўришиб қолишди, қиз аммасининг бағрига отилди. Бу гал ҳам Лола жиянининг юзларидан ўпди-ю, дадасига ўхшашини айтмади. Лекин шу куни уни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлди. «Бирортаси қизимнинг хабарини тутмайди», дея нолийдиган Хайринисо рухсат бермади.
Аммаси ҳам ортиқ қисташ ноўринлигини тушунди чоғи, қизалоқнинг юзларидан ўпиб, қайта-қайта бағрига босди-да, хайрлашди.
Маҳлиё хаёли аммасига чалғиб кетганини ўйлаб, яна дадасини кўз олдига келтирди. Улар мана уч йилдирки, бирга яшашмайди. Негалигини Маҳлиё билмайди. Билгани онаси дадаси ва бувисини ёмон кўради, бувиси онасини ёқтирмайди, дадаси эса… кимни ёмон кўради билмайди. Балки Маҳлиёни ёқтирмас. Чунки икки-уч ойда бир учрашишса ҳам кўп гапирмайди.
Айтганча, дадасининг яна бир боласи бор — ҳали чақалоқ. Ёзда борганида оппоқ, устида майда кўк гуллари бор йўргакка оёқ-қўлини маҳкам боғлаб ўраб қўйишганди. Катталар ҳам қизиқ деган фикр ўтганди қизалоқнинг хаёлидан ўшанди. Юришни билмайдиган бола, қаерга ҳам қочиб кетарди, бунчалик ўраб-чирмаб қўйишлари нимаси? Бувисидан бу ҳақда сўрамоқчи бўлди-ю, яна бир дунё саволларга кўмилиб қолишини ўйлаб, индамай қўя қолди. Кечга томон чақалоқни йўргаклаётган чиройликкина келинчакка савол берди:
Келинчак у томонга ўгирилиб сўзлаганида юзидаги кулгичлари яққол кўзга ташланди. Бу биринчи бор Маҳлиёга кулиб қараши эди. Маҳлиё онаси Сабоҳат ҳақида сўраганида «Чиройли экан» деб бир марта балога қолганди, шунга бу гал кулгичлар ҳақида сўз очмади.
Яна чалғиб кетди. Дадаси ўзи шунақа индамас бўлса керак. Чақалоққа ҳам гапирганини кўрмаган.
Маҳлиё мактабга боргунча дадаси ҳақида жуда кам нарсани билишига амин бўлди. Банкда ишлаши аниқ. Чунки Холида бувиси икки ҳафта онасига «Ўзи банкда ишласа, пул деган шунда бўлса, пул бермай қўйгани нимаси энди. Ғайрат ҳам ҳамма қатори алимент тўлаши керак эди», деганди.
«Сиз ҳам ҳеч нарса олиб бермай ўтираверинг, опа, бир-икки кун эски кийимда мактабга борса, ҳеч нарса қилмайди. Бўлмаса, дадаси ана онаси пул топиб етказаяпти боланинг харажатларига деб эркаланиб кетади», дея келинойиси ҳам гапга қўшилганди.
Уч аёлнинг суҳбати натижасида Маҳлиё эски кийимларида мактабга бораяпти. У шунга ҳам рози. Майли, янги кийим киймасин. Онаси уни дадасиникига ташлаб келмаса бўлди. У уйда ўзини бемалол ҳис қилолмайди. Чақалоқни ўйнатгиси келади, аммо бувиси дарров уришиб беради. Ҳатто, Сабоҳатга ҳам танбеҳ берган:
— Эҳтиёт бўлинг, болага нимадир қилиб қўймасин!
Дарс бошланса ҳам, Маҳлиёни хаёллари тинч қўймасди. У дадаси билан нега учрашгиси келмаяпти? Туғилган кунидаги воқеа сабаб.
***
Июл бўлишига қарамай шу куни пешиндан кейин ёмғир ёғди, кечга томон шамол турди, кўз очиб юмгунча ёмғир дўлга айланди. Дадасининг табригини кутган қизга ҳеч нарса татимади. Деразадан ҳовлилари олдида машина келиб тўхтаганини кўрди-ю, эшик томон чопди. Онаси қўлидан тутиб ушлаб қолди.
— Чиқмайсан, кўчада дўл ёғаяпти.
Дадаси эса қизининг чиқишини кутди. Остона ҳатлай олмади. Онаси эса уни қўйиб юбормади. Негалигини Маҳлиё билмайди.
Шу-шу, мана, дадаси ундан хабар олмайди. Мактаб форма учун ҳам пул бермади. Онасининг шундан аччиғи чиққан. Қанақадир алиментга топшираман дегани-деган. Кеча эса Маҳлиёни дадасиникига олиб боришини айтди:
— Улар ҳам боқсин, ўқитсин!
Бугун вақт югуриб ўтгандек бўлди. Охирги қўнғироқ чалинганда дераза оша мактаб ҳовлисига қаради. Дадасининг машинаси кўринмасди. Оғир сумкасини елкасига осиб, кийимлари солинганини қўлига тутганча ташқарига чиқди. Мактаб ҳовлисидаги барглари тўкилган ўриндиққа ўтириб, бир-бири билан шодон гаплашиб кетаётган, ота ва онаси бирга яшайдиган болаларга ҳаваси келди.
Яна ярим соатча кутади, кейин ўқитувчининг ёнига боради, сўнгра онасига қўнғироқ қилишади, қарабсизки, зумда онаси йўл машинада етиб келади-ю, уни дадасининг уйи остонасига ташлаб қўяди. Эшикни Маҳлиёни кўриши билан собиқ келинини кўргандек афти буришадиган аёл очади. Ичкарига кириб-кирмаёқ тергов бошланади.
Елкасини оғир юк босиб турган тўққиз яшар қизалоқ битта сарғайган япроқни қўлига олганча ўқитувчилар хонаси томон йўл олди. Истаса-истамаса шу, онасининг гапи — қонун.
— Маҳлиё….
Дадасининг овозини эшитган Маҳлиё ортига ўгирилди. Югуриб бориб отасини қучиб олди. Одатда улар бундай кўришишмасди. Ғайрат ҳам жигарбандини соғинган чоғи, бағрига қаттиқ босди.
Маҳлиё дадасидан алимент тўлашини сўрамоқчи бўлди. Онаси эрталаб сўрашини тайинлаганди. Аммо ўзи ҳам яхши тушунмаган алимент деганлари машина бошқара туриб унинг сочларини силаб эркалаб қўйишни унутмаган дадасининг дилини хира қилишини ўйлаб бу ҳақда сўз очмади.
— Азиз катта бўлиб қолдими? Мен билан ўйнайдими? — деди ота меҳрини соғиниб ҳис қилган қизалоқ.
Хикоялар
Алимент тўлайсизми, Дада