Алам килар Эркакка узбекча шеър

Алам килар Эркакка узбекча шеър

Алам килар Эркакка
Алам килар Эркакка

Тухмат тошлар отилса.
Ишонган дуст сотилса.
Билмай карзга ботилса.
Алам килар Эркакка.
Тарк этганида омад.
Ёри килса хиёнат.
Берилмаса омонат.
Алам килар Эркакка.

Камайса топиш тутиш.
Дардларни ичга ютиш.
Номарддан ёрдам кутиш.
Алам килар Эркакка.
Oлдин юрса уловда.
Кейин колса пиёда.
Хаёт шундай синовда.
Алам килар Эркакка.
Фарзанд гапга кирмаса.
Халол, харом билмаса.
Савоб ишлар килмаса.
Алам килар Эркакка.
Oтаси ичиб юрса.
Oнаси кон тупурса.
Синглиси ишрат килса.
Алам килар Эркакка.
Совчиликка борсалар.
Касбини паст курсалар.
Ёрин бойга берсалар.
Алам килар еркакка.
Жигари йер талашса.
Хаккини йеб алдашса.
Давралардан четлашса.
Алам килар Эркакка
Ибрат айтар тилакни
Яратган мард эркакни
Не тушса хам бошига
Енгмасин дард еркакни

Шерлар
Алам килар Эркакка узбекча шеър