Акбарали Очилов — Йиглатдим

Акбарали Очилов — Йиглатдим

Акбарали Очилов - Йиглатдим

Акбарали Очилов - Йиглатдим

Акбарали Очилов — Йиглатдим Текст песни

Хайр, сенга айтдим шу совуқ сўзни,
Хайр, деб йиғлатдим сен – қоракўзни.
Қолдинг хотирамда умрбод мунглиғ,
Сени йиғлатмадим, йиғлатдим ўзни. (х1+х1)

Қолдинг хотирамда умрбод мунглиғ,
Сени йиғлатмадим, йиғлатдим ўзни.

Нетай, одамзодга ақл битмаса,
Тошга бориб тегмагунча бош?
Ишқ учун юракнинг ўзи етмаса,
Вақт керак бўлса ва яна бардош? {х2}

Вақт ҳам топилар, балки бардош ҳам,
Ҳузурингга балки бир кун қайтурман.
Салом, деган сўзни қай юз-ла у дам,
Хайрдан сўнг сенга яна айтурман?

Салом, деган сўзни қай юз-ла у дам,
Хайрдан сўнг сенга яна айтурман?

Нетай, одамзодга ақл битмаса,
Тошга бориб тегмагунча бош?
Ишқ учун юракнинг ўзи етмаса,
Вақт керак бўлса ва яна бардош? {х2}

Айтилган сўз, ахир, отилган ўқдир,
Севгимиз кўксига санчилди шу ўқ.
Бу ёруғ жаҳонда сенга бахт йўқдир,
Менга ҳам дунёнинг дунёлиги йўқ. (х1+х1)

Хайр, сенга айтдим шу совуқ сўзни,
Хайр, деб йиғлатдим сен – қоракўзни.
Сўз бошқа, юракда ёнган дард бошқа,
Сени йиғлатмадим, йиғлатдим ўзни.

Кушик матнлари
Акбарали Очилов — Йиглатдим