Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам? севги хакида шеър
Агар сўзим шеър бўлмаса бир кун келиб,
Агар қўлим тута олмай қолса қалам,
Ваъфоли дўст, садоқатли ошиқ бўлиб
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Тиззалардан мадор кетса қайларгадир,
Либосларим ногоҳ бўлса эски, жулдир,
Омад мендан араз қилса неларгадир,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Ҳар йил келган баҳор бирдан келмай қўйса,
Қалдирғочлар уйимга ин қурмай қўйса,
Ҳеч ким менинг йўриғимга юрмай қўйса,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам.
Сочларимга бевақт оқлар ораласа,
Эшигимдан гадо ўйлаб мўраласа.
Вужудимда дардлар итдек болаласа,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам.
Худо уриб, мен қадрингни билмай қўйсам,
Сен ёқтирган кўйлагимни киймай қўйсам,
Бир кун келиб сени мутлоқ суймай қўйсам,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Ҳаста бўлиб, юролмайин, ётиб қолсам,
Бу омонат дунёсидан ўтиб қолсам,
Сени ташлаб чин уйимга кетиб қолсам,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам? севги хакида шеър