Айтинг кимни севай сизни севмасдан севги хакида шеър

Айтинг кимни севай сизни севмасдан севги хакида шеър

Айтинг кимни севай сизни севмасдан

Юрак титраб кетар сизни эсласам
Соғинч қийнайверар сира безмасдан
Ёшимни артмангиз агар йиғласам
Айтинг кимни севай сизни севмасдан

Юрган йўлларимиз эслатиб турса
Расмингизни қучсам агар билмасдан
Хотиралар бошимда айланиб юрса
Айтинг кимни севай сизни севмасдан

Ёдимга тушасиз ўтирсам турсам
Мана қийнаяпсиз қаранг келмасдан
Сиз учун ширин бир хотира бўлсам
Айтинг кимни севай сизни севмасдан

Юракда жой йўқдир бошқалар учун
Кўксимда уради сиз деб тинмасдан
Боримни бераман битта сиз учун
Айтинг кимни севай сизни севмасдан

Сизни деб яшасам сизни деб ўлсам
Сизни деб хаттоки ўзимдан кечсам
Қайта қайта севги шаробин ичсам
Айтинг кимни севай сизни севмасдан.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Айтинг кимни севай сизни севмасдан севги хакида шеър