Айрилмасак бўлмайдими ёр айрилик хакида шеър

Айрилмасак бўлмайдими ёр айрилик хакида шеър

Айрилмасак бўлмайдими ёр

Топилмайди нахот бир чора,
Юрак бағрим бўлдику пора,
Сўнаябман ҳолимга қара,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Кўзларимдан тўхтамайди ёш,

Ахир менга ўзингсан сирдош,
Айрилиққа етмайди бардош,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Кенг дунёлар кўзларимга тор.
Сен билмайсан йиғладим зор зор.
Бир иложин топсайдинг қани,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Қўлларимдан тутгандинг ўзинг,
Мендан ортиқ севгандинг ўзинг,
Нахот ёқми энди бир сўзинг,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Энди менга армон ташланар,
Қора кунлар аста бошланар,
Сенсиз ишон кўзим ёшланар,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Кенг дунёлар кўзларимга тор.
Сен билмайсан йиғладим зор зор.
Бир иложин топсайдинг қани,
Айрилмасак бўлмайдими ёр.

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Айрилмасак бўлмайдими ёр айрилик хакида шеър