Азим Муллахонов — Узингмасму

Азим Муллахонов — Узингмасму

Азим Муллахонов - Узингмасму

Азим Муллахонов - Узингмасму

Азим Муллахонов — Узингмасму Текст песни

Кўнгил берган, мени севган,
Гулдек яшнаб, жон бахш этган ўзингмасму?
Қаро кўзлар, асал сўзлар
Ила мени мафтун қилган ўзингмасму?

Кундузмисол, юлдузмисол

Чақнаб-чақнаб, зиё сочган ўзингмасму?
Қалбим олиб, сўздан тониб,
Қиё боқмай, кейин кетган ўзингмасму?

Севарман, жоним, бегумон,
Муштоқман бир-бор кўргали.
Интилар қалбим сен томон,
Истамас сендан ўзгани.

Ўнгу-тушим, эсу-ҳушим,
Бутунлайин эгаллаган ўзингмасму?
Атаб ёри-интизорим,
“Вафодорман”, дея айтган ўзингмасму?

Шўх-шўх юрган, нафис кулган,
Манинг билан боғлар кезган ўзингмасму?
Қалбим олиб, сўздан тониб,
Қиё боқмай, кейин кетган ўзингмасму?

Севарман, жоним, бегумон,
Муштоқман бир-бор кўргали.
Интилар қалбим сен томон,
Истамас сендан ўзгани. (х1+х1)

Кушик матнлари
Азим Муллахонов — Узингмасму