Азиза Низамова ва Шухрат Зокиров — Бир ками тулмаган дунё

Азиза Низамова ва Шухрат Зокиров — Бир ками тулмаган дунё Текст песни
Йўлим тушди бир яхши, бир ёмонларга,
Ҳайронаман бундай ажиб замонларга.
Бошим олиб кетай қайси томонларга?
Бир ками тўлмаган дунё.
Вайронаман ёрнинг хиёнатларидан,
Пора қалбим дўстнинг жиноятларидан,
Ақлим лол бу турфа синоатларидан,
Бир ками тўлмаган дунё.
Телба дунё, беор дунё, тор дунё,
Кимга душман, кимга дўсту-ёр дунё.
Яна қандай синовларинг бор, дунё?
Бир ками тўлмаган дунё. (х2)
Яна эзар менинг юрагимни фироқ,
Дил қоронғу, ёришмайди ёқса чироқ.
Бахт йўли биздан нега бунча йироқ?
Бир ками тўлмаган дунё.
Қанот ёзиб, учмоқликка қўймайдия,
Тўйиб бахтни қучмоқликка қўймайдия,
Армонларим юрак-бағрим тирнайдия,
Бир ками тўлмаган дунё.
Телба дунё, беор дунё, тор дунё,
Кимга душман, кимга дўсту-ёр дунё.
Яна қандай синовларинг бор, дунё?
Бир ками тўлмаган дунё. (х2)
Кушик матнлари
Азиза Низамова ва Шухрат Зокиров — Бир ками тулмаган дунё