Аграр университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди

Тўлқин Сиддиқов.

Китоб жавоними ёки ёғоч қўриқчими?

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонидан ўтаётиб хунук манзаранинг гувоҳи бўлдим: хиёбонда ўрнатилган китоб жавони гўё бошини эгиб, мунғайибгина турибди.

Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 4-йўналиши ижросини таъминлаш, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 2019 йил 26 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдони ҳамда Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудига китоб жавонлари ўрнатганди. Ўшанда китоб жавонларига турли бадиий китоблар қўйилди. Бу ерга ташриф буюрувчилар китобларни олиб ўқиб, яна жойига қўйиб кетиши керак бўлган.

2019 йил 30 июнь куни Zarnews.uz телеграм каналида КУН ФОТОСИ рукнида “Мана бир неча кун ўтган бўлса-да, Самарқанд шаҳридаги Кўксарой хиёбонига ўрнатилган жавон ҳали ҳам бўм-бўш. Мазкур китоб жавони нима мақсадда қўйилган?” деб луқма берилганди.

Бунга Миллий гвардия вилоят бошқармаси бунга жавобан қуйидагиларни маълум қилганди:

“Ҳамшаҳарларимиз томонидан жавондаги китоблар олиб кетилган, лекин қайтарилмаган. Кўксарой майдонидаги жавонга икки марта, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги жавонга эса уч марта 200 га яқин китоб қўйилган. Китобларни ўғирлатмаслик мақсадида келгусида мазкур жавонларга тўлиқ видеокузатув ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган”.

Китоблар йўқолишига кўникдик, аммо бўм-бўш китоб жавонининг кимга оғирлиги тушдики, уни яроқсиз аҳволга келтириб қўйди? Бугун аҳоли ва шаҳримиз меҳмонлари билан гавжум бўладиган хиёбондаги китоб жавони токзорларга ўрнатиладиган ёғоч қўриқчини эслатади. Лекин ёғоч қўриқчичалик нафи йўқ. Аксинча, хиёбон ҳуснини бузиб турибди.

Китобларни жойига қайтармайдиган фуқароларнинг қалбида инсоф туйғуси, китобхонлик маданияти шаклланмагунча, ҳеч бўлмаса видеокузатув камералари ўрнатилмагунча хиёбонга китоб жавони қўйилмаса мақсадга мувофиқ бўлмасмикан?

Тошкент давлат агар университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа муаллифлари Тошкент давлат аграр университети Инновацион технологиялар асосида махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1 босқич талабаси Саидали Аброр ва унинг жамоадошлари Диёр Ҳамидов, Аброр Юлдошевлардир.

Талабалар ушбу лойиҳаси билан «Start-up tashabbuslari-2018» танловида иштирок этишмоқда.

Ушбу тизим орқали талабалар зарур китобларини қидириш учун вақт сарфламайди. Профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусҳасини «QR-kod» орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.

Ҳозирда бу тизим университетнинг ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6 та «Qr-book» тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда.

Китоб жавоними ёки ёғоч қўриқчими?

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонидан ўтаётиб хунук манзаранинг гувоҳи бўлдим: хиёбонда ўрнатилган китоб жавони гўё бошини эгиб, мунғайибгина турибди.

Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 4-йўналиши ижросини таъминлаш, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 2019 йил 26 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдони ҳамда Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудига китоб жавонлари ўрнатганди. Ўшанда китоб жавонларига турли бадиий китоблар қўйилди. Бу ерга ташриф буюрувчилар китобларни олиб ўқиб, яна жойига қўйиб кетиши керак бўлган.

2019 йил 30 июнь куни Zarnews.uz телеграм каналида КУН ФОТОСИ рукнида “Мана бир неча кун ўтган бўлса-да, Самарқанд шаҳридаги Кўксарой хиёбонига ўрнатилган жавон ҳали ҳам бўм-бўш. Мазкур китоб жавони нима мақсадда қўйилган?” деб луқма берилганди.

Бунга Миллий гвардия вилоят бошқармаси бунга жавобан қуйидагиларни маълум қилганди:

“Ҳамшаҳарларимиз томонидан жавондаги китоблар олиб кетилган, лекин қайтарилмаган. Кўксарой майдонидаги жавонга икки марта, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги жавонга эса уч марта 200 га яқин китоб қўйилган. Китобларни ўғирлатмаслик мақсадида келгусида мазкур жавонларга тўлиқ видеокузатув ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган”.

Китоблар йўқолишига кўникдик, аммо бўм-бўш китоб жавонининг кимга оғирлиги тушдики, уни яроқсиз аҳволга келтириб қўйди? Бугун аҳоли ва шаҳримиз меҳмонлари билан гавжум бўладиган хиёбондаги китоб жавони токзорларга ўрнатиладиган ёғоч қўриқчини эслатади. Лекин ёғоч қўриқчичалик нафи йўқ. Аксинча, хиёбон ҳуснини бузиб турибди.

Китобларни жойига қайтармайдиган фуқароларнинг қалбида инсоф туйғуси, китобхонлик маданияти шаклланмагунча, ҳеч бўлмаса видеокузатув камералари ўрнатилмагунча хиёбонга китоб жавони қўйилмаса мақсадга мувофиқ бўлмасмикан?

Тўлқин Сиддиқов

Qiziqarli malumotlar