Агар аёл бир ишни бажарсам, талоқ тушсин дея қасам ичса… ҳақида ислом дини нима дейди?

Агар аёл бир ишни бажарсам, талоқ тушсин дея қасам ичса… ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ, Шайх ҳазратлари! Хайрли ишингизнинг ажрини сизга Аллоҳнинг ўзи насиб айласин. Менинг аёлим бир ишни қилмасликка қасам ичиб ва бузсам талоқ тушсин, деган экан. (Ожиз инсон ) Нафснинг гапига кириб, мен сабаб шу қасам бузилибди. Қилинган хатодан анча пушаймондамиз, илтимос сизни батафсил жавобингизни кутамиз.

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Агар эр ўзини талоқ қилишни аёлнинг ихтиёрига топширмаган бўлса, аёлнинг талоғи тушмайди. Бинобарин аёл кишининг талоқ борасида ичган қасами ноўриндир. Қасамнинг каффороти худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ва ўнта мискинни тўйдиришдир. Ҳамда уларни кийинтиришдир. Ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим бериш ила. Шалвор кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади.

Savollarga javoblar
Агар аёл бир ишни бажарсам, талоқ тушсин дея қасам ичса…