Автомашина савдоси ҳақида ислом дини нима дейди?

Автомашина савдоси ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Мен янги машина олдим ва салонга накт пулга сотдим. Улар мижоз келса фақат натариусга қўл қўйиб берсангиз бўлади деб сўрашди. Мен автокредит қилиб берасизларми деб сўрасам мижозлар нактга хам кредитга хам олишади ноаниқ хали деб айтди. Шунда мени машинамни автокредит қилиб сотсаю мен бориб натариусга қўл қўйсам ва харидорданузим сўрамасам автокредит қилиб олдингми ёки нактми деб мен хам гунохига шерик бўламанми? Мен машина нактга салонга сотсам мулк салонни хисобида бўлади билишимча.

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Уларга тўла сотиб бўлган бўлсангиз имзо қўйиб беришингизда зарар йўқ. Аммо уларга сотмасдан, шунчаки вакил қилган бўлсангиз “рибога оладиган одамга сотманглар” деб шарт қўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Автомашина савдоси