Фарход ва Ширин — Деди

Фарход ва Ширин — Деди

Фарход ва Ширин - Деди
Фарход ва Ширин - Деди

Фарход ва Ширин — Деди Текст песни

Деди: “кайдинсен ей Мажнуни гумрох?”
Деди Мажнун: “Ватандин кайда Огах?!”
Деди: “Недур санга оламда пеша?”
Деди: “Ишк ичра Мажнунлик хамиша.”

Деди: “У ишдин олмас касб рози.”
Деди: “Касб олса, басдир ишк сози.”
Деди: “Ким ишк отидин бефасона?”

Деди: “Куймай киши топмас нишона.”

Дедиким: “Куймагингни айла ма’лум.”
Деди: “Андин ерур жох ахли махрум.”
Деди: “кай чогдин олдунг ишк аро маст?”
Деди: “Рух ермас ерди танга пайваст.”

Деди: “Бу ишкин инкор килгил.”
Деди: “Бу создин истигфор килгил.”
Деди: “Ошикка не иш коп килур зор?”
Деди: “Фуркат куни ишкий бало шор.”

Деди: “Ишк ахлининг недур хайоти?”
Деди: “Васл ичра жонон илтифоти.”
Деди: “Ким дилбарингнинг дер сифотин?”
Деди: “Тил гайратидин тутмон отин.”

Деди: “Ким ишкига кõнглунг орундур?”
Деди: “Конглимда жондек йоширундир.”
Деди: “Васлига бор сен орзуманд.”
Деди: “Бормен хайоли бирла хурсанд.”

Деди: “Жонингни олсалар йоди?”
Дедиким: “Ушбудир жоним муроди.”
Деди: “Конглунг фидо килса жафоси?”
Деди: “Жонимни хам айлай фидоси.”

Деди: “Бу ишкнинг тарки яхширокдур?”
Деди: “Бу шева ошикдин йирокдур.”
Деди: “Ол ганжу, кой мехрин нихони.”
Деди: “Туфрокка бермонким йони.”

Кушик матнлари
Фарход ва Ширин — Деди