Психотроп моддаларни олиб ўтишга уриниш фош бўлди

Психотроп моддаларни олиб ўтишга уриниш фош бўлди

Психотроп моддаларни олиб ўтишга уриниш фош бўлди

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўшни давлатдан кучли таъсир қилувчи моддаларни айланма йўллар орқали олиб ўтмоқчи бўлган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар истеъмол қилиниши, улар савдосининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар мунтазам олиб борилади. Қонунчиликда бу иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Афсуски, ўз юртдошлари саломатлигига путур етказиш эвазига мўмай даромад топиш илинжида “тадбиркорлик” қилаётганлар ҳамон учраб турибди.

Қўқонлик фуқаро М.О. қўшни Қирғизистондаги ҳамтовоқлари билан тил бириктириб, айланма йўллар орқали юртимизга кўп миқдордаги таркибида психотроп моддалар мавжуд таблеткаларни олиб ўтган. Яхшиямки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бу маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди.

Фарғона – Қўқон йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилди, унинг салонида бўлган елим идишлардаги 5 минг 595 дона “Лирика” ва 717 дона “Тропикамид 10 мл” таблеткалари ашёвий далил сифатида олинди.

М.О.нинг бир кечада миллионлаб сўм “даромад топиш” режаси чиппакка чиқди.

Суд ҳукмига кўра, М.О. эса етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Биласизми?
Психотроп моддаларни олиб ўтишга уриниш фош бўлди

Dasturlar, Dasturlash
Психотроп моддаларни олиб ўтишга уриниш фош бўлди