ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН

ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН

ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН
ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН

— Агар ичмасангиз, чекмасангиз, қимор ўйнамасангиз… иқтисод қилинган пулларга ой охирида фақатгина битта музқаймоқ сотиб оласиз.

***

— Агар делфинлар шунчалик ақлли бўлишса, нега ўзбекча гапира олишмайди?..

***

— Агар адашсангиз, қиз билан адашинг. Топилгингиз келса, узоқ вақтдан сўнг топилинг!

***

— Агар хотинингиз ёмон кайфиятда ухлаб, яхши кайфиятда уйғонса, тушида кимни кўрганини суриштиринг!

***

— Агар бировнинг ҳолатига тушмоқчи бўлсангиз, ўз ҳолатингиздан чиққачгина бунга эриша оласиз.

***

— Агар бир ўқ билан икки қуённи урган бўлсангиз, иккови учун ҳам алоҳида-алоҳида жавоб берасиз.

***

— Агар чўнтагингизда бировнинг қўли борлигини пайқасангиз, милиция чақиришдан аввал ўйлаб кўринг: шим ўзингизникимикан?

***

— Ит агар ҳид олишни истамаган бўлса, билинг, ўша ҳиднинг нимасидир унга ёқмаган.

***

— Аёллар худди болаларга ўхшашади. Нима десанг, «Йўқ” деб жавоб қилишни хуш кўришади.

Эркаклар ҳам болага ўхшашади. Шу жавобни жиддий қабул қилишади.

***

Мактабда бир йиллик баҳолар қўйилган табелларни ўқувчиларга тарқатишди. Эшмат уйга келиб табелни отасига кўрсатаркан, бошини эгган кўйи деди:

— Дада, асосийси биз болаларингиз соғ-саломат бўлишимиз керак. Тўғрими?

Хикоялар
ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН